UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  5 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  13 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1

Превью. «Косонсой» - «УзДонгЖу» Янгиликлар

Превью. «Косонсой» - «УзДонгЖу»

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги 32-тур баҳсларига старт берилади. Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоаси сафарда қўшни Наманган вилояти Косонсой туманининг «Косонсой» жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу баҳс жамоаларнинг ўзаро ўнинчи бор тўқнашуви ҳисобланади. Биринчи даврадаги Андижонда бўлиб ўтган учрашувда «УзДонгЖу» жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак, «УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 26 ўйиндан 50 очко жамғариб 4-ўринни, «Косонсой» жамоаси эса 25-ўйиндан 18 очко жамғариб 16-ўринни банд этиб туришибди. Ушбу учрашувда майдон эгаларини янги бош мураббий олиб тушади. Бир неча йиллар давомида «Косонсой» жамоасида футболчилик фаолияти юритиб келган Абдувосит Азизов эндиликда жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Бу баҳсда майдон эгалари кўк, меҳмонлар эса оқ рангдаги либосларда майдонга тушишади. Ушбу ўйин Косонсойдаги “Марказий”стадионда соат 15:30 бошланиши режалаштирилган.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

32- тур 15 октябрь (шанба)
«Косонсой» (Косонсой) -«УзДонгЖу» (Андижон). Косонсой “Марказий” стадиони.
Хакамлар:
О.Тўйчибоев (Фарғона), Р.Толибжонов (Фарғона),Ш.Аъзамов (Фарғона).
Назоратчи: А.Клепиков (Тошкент).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика