UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  0 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  1 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  7 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  8 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  15 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  1 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16

Косонсойда Самарахон Каримов хотирасига турнир ўтказилди ФОТО Янгиликлар

Косонсойда Самарахон Каримов хотирасига турнир ўтказилди ФОТО

Бугунги кунда 9 май, том маънода юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз хиссасини қўшган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат – икром, меҳр оқибат одатдагиданда кўпроқ кўрсатиладиган муборак санага айланган.

Шу муносабат билан Наманган вилоятининг Косонсой туманида «9-май - Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда туман фахри Самарахон Каримовнинг 85 йиллигига бағишланган мини-футбол бўйича Хотира турнири ўтказилди.

Турнирга Самарахон Каримовнинг фарзандлари, набиралари ташриф буюришди.


Қуръа натижаси бўйича кўра, 20 та жамоа, 4-гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришадиган бўлишди. Жамоалар ўртасидаги мусобақа жуда қизиқарли, тенг кучлар остида ўтди.

Финалда «Давр 1987» ҳамда «Боруссия Дортмунд» жамоалар тўқнаш келишди. Муросасиз ва тенг курашлар остида ўтган баҳсда «Давр 1987» жамоаси рақибини 4:3 ҳисобида енгиб, бош совринга сазовор бўлди.


2-ўринга «Боруссия Дортмунд» лойиқ кўрилган бўлса, 3-ўрин эса «Косонсой А-Серия» ҳамда «Гулистон» жамоаларига насиб этди.

Шунингдек, турнирда “Энг яхши футболчи” (Акмалхон Абдуллаев, «Боруссия Дортмунд»), “Энг яхши дарвозабон” (Абдусами Раҳимбоев «Давр 1987»), “Энг яхши тўпурар” (Баходирхон Иномов, «А-Серия»), “Энг яхши ёши катта футболчи” (Иброҳимжон Каримов, «Қорасув»), “Энг яхши ёш футболчи” (Азимжон Муҳаммадазимов, «Заковат»), “Энг намунали футболчи” (Носирхон Бобоев, «А-Серия»), “Энг чиройли гол муаллифи” (Жамолхон Ҳамидов, «Косонсойчи»), “Энг шиддатли хужумчи” (Исломхон Зокиров, «Давр 1987»), “Энг мехнатсевар футболчи” (Фарход Атаханов, «Гулистон») номинациялар бўйича қиматбаҳо совғалар ўз эгаларига топширилди.
Тадбир сўнггида Самарахон Каримовнинг фарзандлари Муяссархон Каримова сўзга чиқиб, турнир ғолибларини самимий қутлаб, тадбирни ташкил этган Жахонгирхон Хожихоновга оталари руҳини шод этганликлари учун чин дилдан ўз самимий миннатдорчилигини билдирди.

Ўтказилган ушбу хотира турнири барчанинг кўнглида илиқ таассурот қолдирди.



Самарахон Каримов хотира турнири.
Чорак финал
2 май (сешанба)
1/4 финал
А-Серия - Богишамол - 4:3
Дортмунд - Олмазор-3:2
Давр 1987 - Косонсойчи - 4:2
Гулистон - Заковат - 3:2



1/2 финал
4 май (пайшанба)

Давр 1987 - Гулистон - 2:0
А-Серия - Боруссия Дортмунд - 3:4
3-ўрин учун бахс ўтказилмаганлиги сабабли, Гулистон ва А-Серия жамоаларига берилди.
Финал
6 май (шанба)

Давр 1987 - Боруссия Дортмунд - 4:3.
1-ўрин – Давр 1987
2-ўрин – Боруссия Дортмунд
3-ўрин – А-Серия, Гулистон.

Рустамхон Темиров


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика