Премьер-лигадан чиқиб кетган Ҳамдамов клуби янги мавсумда қайси лигада ўйнайди?
13 июн 2018 17:42
Янгиликлар
Премьер-лигадан чиқиб кетган Ҳамдамов клуби янги мавсумда қайси лигада ўйнайди?
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Ҳамдамов тўп тепадиган "Анжи" клуби сўнгги мавсум Россия чемпионатида 14-ўринни эгаллаб, лигани тарк этди.
"Анжи" бош директори Олег Флегонтовнинг сўзларига кўра, Махачкала клуби келаси мавсум Премьер-лигада иштирок этади.
"Амкар"дан лицензия олиб қўйилгани туфайли, "Анжи" келаси мавсум РФПЛда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. РФПЛ офиси билан ҳам боғландик, ҳуқуқшунослар Премьер-лигага қайтиш ҳужжатларини тайёрлашмоқда.
Келаси мавсум учун мақсад - асабийлашишларсиз мусобақада жон сақлаб қолиш. Янги мавсум учун тахминий бюджет бор. У аниқ муҳокама қилинмади, чунки ҳаммаси қайси лигада ўйнашимизга боғлиқ эди. Таркибни кучайтиришни режа қиляпмиз ва яқин кунларда бу борада ишларни бошлаймиз" - дейди Флегонтов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар