

Қатардаги мундиаль ўз меваларини беришни бошлади. Англиянинг "Лидс", "Эвертон", "Вест Хэм" ва "Лестер" клублари Сенагалнинг Қатарга қарши ўйинда (3:1) гол урган форвард Булайе Дианинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда.
Италиянинг "Салернитана" клубида ижара асосида фаолият олиб ораётган Диа аслида "Вильярреал"га тегишли ва уни харид қилиш истагида бўлган жамоалар сони ортиб бормоқда.
Диа Италия А Серияси доирасида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол уриб, 2 та ассист қайд этди.



