Премьер-лига бош мураббийлари уруш қўмондонларига айланганда (фотогалерея)

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2016
Италиялик Pupuzzaro график дизайнер инглиз Премьер-лигаси бош мураббийларининг жуда чиройли тарихий суратларини тақдим этди.


Славен Билич - жангларда кўп аскарини йўқотиб, ғалаба қозонадиган қўмондон. Ҳар доим ҳам унинг ҳимоя қўрғони душман ҳужумларига дош беравермайди.



Антонио Конте - қалъаларни ҳимоя қилишда унга тенг келадигани йўқ. Унинг тактикаси ишончли ҳимоя ва қарши ҳужум.



Алекс Фергюсон - жангнинг охиригача ғалаба учун курашадиган қўмондон. Ушбу инсон урушларда кўплаб тарихий ғалабаларга эришган афсона ҳисобланади.



Хосеп Гвардиола - испанча ҳужум тактикасини хуш кўрувчи даҳо. У Олмония ва инглиз юртида ҳам муваффақиятли юришлар амалга оширган камдан-кам генералларнинг биридир.



Юрген Клопп - энг агрессив қўшин қўмондони. Ушбу инсон аскарлари иштирок этган жангларда душман тараф янчиб ташланади.



Жозе Моуриньо - энг йирик урушларда кучсиз ҳисобланган қўшин билан катта ғалабаларга эришган генерал. Бутун Европа ундан ҳайқиб туради.



Маурисио Почеттино - қўл остидаги аскарлардан қандай фойдаланишни яхши биладиган иқтидорли қўмондон. Унинг қўшинларида асосан ёш аскарлар хизмат қилади.



Клаудио Раньери - инглиз ерларини забт этган италиялик генерал. Унинг айёрона юришлари душманларни кўп маротаба довдиратиб қўйган.



Арсен Венгер - ҳеч қачон ўз ерларини бировга бериб қўймайдиган франциялик қўмондон. Унинг аскарлари кўп жароҳат олишади, аммо генералнинг 4 та қалъаси доимо тўпчилар ҳимоясида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia