UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  10 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  50 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2

Предраг Роган: "Динамо" Суперлигада “жон сақлаб” қолиш учун курашмайди" Янгиликлар

Предраг Роган: "Динамо" Суперлигада “жон сақлаб” қолиш учун курашмайди"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" устози Предраг Роган қатнашди.

Қуйида сербиялик мутахассиснинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан танишасиз.

- Аввало бугунги ғалаба билан “Навбаҳор”ни табриклайман. Мезбонлар ҳақиқатанам ажойиб ўйин намойиш этишди ва ҳақли тарзда зафар қучишди. Биз эса гарчи рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга интилган бўлсакда, бунинг уддасидан чиқа олмадик ҳамда мағлубиятга учрадик. Аммо ушбу баҳсда жамоамиз таркибидан кўплаб ёш футболчилар ўрин олишгани ва уларга бироз тажриба етишмаганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.

Учрашувнинг 1-бўлими “Навбаҳор” устунлигида ўтди. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейингина йигитлар яхши ўйнашга интилишди. Таъкидлаганимдек, таркибимиздан кўплаб ёш футболчилар ўрин олишган. Улар орасида ҳаттоки, 2000 ва ундан юқори йилларда туғилган футболчилар ҳам бор. Уларга эса бироз тажриба керак. Аммо майдонда, менимча, ёшнинг фарқи бўлмаслиги керак.

Жорий мавсум арафасида Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб бордик ва мазкур йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари олиб бориб, уларнинг айримларида ижобий натижаларни қайд этдик. Бироқ ўртоқлик ўйинлари билан Суперлига баҳслари ўртасида катта фарқ бор. Футболчилар майдонда қўрқмай, тўп тепишлари керак. Шогирдларим олдинги, яъни, “Пахтакор”, “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоаларига қарши кечган ўйинларда рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди. Лекин натижа шунга яраша бўлмади. Шунингдек, йигитлар бугун ҳам рақибга қаршилик кўрсатишга интилишди. Аммо “Навбаҳор” ҳам кучли ва яхши жамоа.

Жорий мавсумда Суперлигада “жон сақлаб” қолиш учун эмас, балки, юқорироқ ўринларни эгаллаш учун кураш олиб борамиз. Таркибимиздан 20 нафар янги футболчи ўрин олган ва жамоамиз юз фоиз янгиланган десак бўлаверади. Футболчилар майдонда ўзаро бир-бирларини тушунишлари, сифатли ўйин намойиш этишлари учун ҳали кўп меҳнат қилишимиз зарур.

Бугунги баҳсда асосий таркибнинг 5-6 нафар футболчиси айрим сабабларга кўра, майдонга тушишмади. Улар орасида Абдужамол Исроилов ҳам бор ва унинг дискваликафияси тезроқ якунланиб, сафимизга қайтишини кутяпмиз", - деди Роган.




Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика