UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  0 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  5 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0

Поттер: "Челси"нинг бир қисми бўлиш – шараф" Янгиликлар

Поттер: "Челси"нинг бир қисми бўлиш – шараф"

Грэм Поттер "Челси" бош мураббийи сифатида илк интервьюсини берди.

"Менимча, бу жуда ҳаяжонли даврнинг бошланиши. Клубнинг янги хўжайинлари менда катта таассурот қолдиришди. Аввало, инсон сифатида. Менга уларнинг клуб ҳақидаги қарашлари ва улар нимани хоҳлашлари ёқди.

Албатта, клуб тарихи ўз сўзини айтади, лекин биз буни ўзимизча ёзишга ҳаракат қиламиз.

Бу менинг фаолиятимда олдинга ташланган қадамдир. Мен Швецияда ажойиб вақт ўтказдим ва кейин Англияга қайтиб келдим, у ерда ҳам қойилмақом тажрибага эга бўлдим. Кейинги қадамни ташлаш ва бу ўйинчилар билан ишлаш, мусобақада юқори ўринлар учун курашадиган, ғалаба қозонадиган жамоа тузишга ҳаракат қилиш жуда яхши. Бу мен учун ажойиб имконият.

"Челси"нинг катта анъаналари ва тарихи бор. База атрофида айланиб, фотосуратлар, кубоклар ва номларга қараш кифоя.

Буларнинг бир қисми бўлиш имконияти мен учун катта шарафдир", – деди Поттер.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика