Португалиянинг асосий дарвозабони "Наполи"да тиббий кўрикдан ўтди

Tolibjon Qosimov
23 май 2018, 10:12
"Спортинг" дарвозабони ва сардори Руй Патрисиу "Наполи"га ўтишга жуда яқин.

Бу ҳақда "Rai Sport" хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, португалиялик кипер италян клубида тиббий кўрикдан ўтган. Патрисиу билан 4 йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда. Мана шу вақт ичида у 8 миллион евро ишлаб олади.

30 ёшли дарвозабон "Спортинг" тарбияланувчиси ҳисобланади ва бутун фаолиятини айнан шу жамоада ўтказган. Унинг жамоадан кетишига мухлислар билан келишмовчилик сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Яқиндагина жамоанинг 50га яқин мухлиси клуб базасига бостириб келган ва футболчиларни калтаклашган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: raisport.rai.it