"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади
14 авг 13:49
Янгиликлар


"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади
"Челси" футболчилари Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонгани муносабати билан оладиган бонусларини "Ливерпул"нинг вафот этган вингери Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силванинг оиласига ҳадя этади.
Бу ҳақда "The Athletic" интернет нашри хабар берди. Манбага кўра, Жотанинг оиласи тахминан 15,5 миллион доллар (13,3 миллион евро) олади.
"Челси" Жаҳон чемпионати финалида ПСЖни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, Диогу Жота укаси билан бирга Испанияда автоҳалокатга йўлиққанди. Фожиали воқеа 3 июль куни юз берган.
"Қизиллар" таркибида португалиялик вингер Англия Премьер-лигаси ва ички кубокларни қўлга киритган. Португалия терма жамоаси билан УEФА Миллатлар Лигаси соҳибига айланган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар