Португалия Миллатлар Лигасидан қанча ишлаб олди?

Alisher
10 июн 2019, 11:44
Португалия терма жамоаси Миллатлар Лигаси чемпионлигидан сўнг қанча ишлаб олгани маълум бўлди.

Португалияликлар мусобақадаги ғалаба учун 10,5 миллион евро миқдоридаги мукофот пулларини қабул қилиб олишди.

Жамоа А дивизионидаги иштироки ва гуруҳдаги ғалабаси учун 2,25 миллион евродан олишди. Финалдаги муваффақият учун эса яна 6 миллионга эга бўлишди.

Голландияликларга эса финалга чиққанликлари учун 4,5 миллион берилди.

Эслатиб ўтамиз, португалияликлар бундан 3 йил олдинги Евродаги ғалабалари учун 25,5 миллион евро ишлаб олган эдилар.


AlisherМуаллиф
Манба: Record