Портловчи кукун солинган бочкада: ёзда ишидан айрилиши мумкин бўлган мураббийлар (мутолаа учун)
14 мар 2023 19:36
Янгиликлар
Портловчи кукун солинган бочкада: ёзда ишидан айрилиши мумкин бўлган мураббийлар (мутолаа учун)
Одатда турли сабабларга кўра клубсиз қолиши мумкин бўлган ўйинчилар муҳокама қилинади. Аммо, бундай тақдир фақатгина футболчиларнинг бошига тушмайди. Мураббийлар ўйинчиларга қараганда кўпроқ ишларини йўқотишади, сабаби улардан шу ерда ва ҳозир натижа талаб қилишади. Истеъфога чиқарилиш хавфида бўлган бутун бир мутахассислар гуруҳи бор. Бугун улар ҳақида гаплашамиз.
Грэм Поттер ("Челси")
Поттер жорий мавсумда катта босимни бошидан ўтказмоқда. Балки топ-клублар мураббийлари орасидаги энг катта босимни. "Челси"нинг янги хўжайинлари трансферларга жуда катта пулларни ажратишмоқда. Жамоа сезиларли даражада ўзгарди, аммо натижалар ҳозирча минимал кўриниш олган.
"Кўклар" Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқишди, аммо келаси мавсумда умуман еврокубокларсиз қолишлари мумкин. АПЛ турнир жадвали ўртасидаги ўрин – Лондон клуби учун жуда заиф натижа. Поттерга ишонч билдирилмоқда, аммо қандайдир натижага эришилмаса, мутахассиснинг "Стэмфорд Бриж"даги фаолиятини якунланиши мумкин.
Брендан Рожерс ("Лестер")
Рожерс "Лестер"ни муваффақиятларга қайтарган бўлса ҳам, унинг клубдаги вазияти қайғули. Клаудио Раньери билан сенсацион чемпионликдан сўнг "Ливерпуль" собиқ устози "тулкилар"га Англия Кубогини ва Суперкубогини олиб келди. Бу "Лестер" учун муҳим совринлар, аммо афтидан клуб ортиқ ўз олдига катта мақсадларни қўймаган.
Раҳбарият катта пуллар эвазига муҳим ўйинчиларини сотмоқда, аммо уларга тенг ўринбосарлар билан шартнома имзоламаяпти. Жамоа таркиби ёзги трансфер ойнасидан сўнг сезиларли даража заифлашди, шу сабаб "тулкилар" ҳалигача АПЛ турнир жадвалининг иккинчи ярмида юришибди. Аммо, тез-тез бўладигандек, бунга мураббий айбдор деб топилиши мумкин.
Антонио Конте ("Тоттенхэм")
Контега ҳозир четлатиш хавф солмаётган бўлиши мумкин, аммо унинг барибир мавсум сўнггида "Тоттенхэм"дан кетиш хавфи бор. Мутахассиснинг Лондон клуби билан шартномаси июнга қадар мўлжалланган ва унинг узайтирмаслик эҳтимоли бор. Миш-мишларга кўра, итальян ва "шпорлар" раҳбарияти биргаликдаги фаолиятдан хурсанд эмас.
"Тоттенхэм" боссларига жамоанинг барқарор иштирок этмаётгани ёқмаяпти. Мутахассис таркибдан норози ва трансферларга пул хоҳламоқда, аммо маблағнинг кўп бўлиши аниқ эмас. Шунингдек, Харри Кейннинг ҳам келажаги яна ноаниқ бўлиб қолмоқда. "Шпорлар"да Конте билан барчаси яхши бошланганди, аммо вазият аста-секин ёмонлашмоқда, ёзга келиб эса умуман ёмонлашиши мумкин.
Симоне Инзаги ("Интер")
Бир томондан, Инзаги қўл остидаги "Интер"да ҳаммаси ёмон кетмаётгандек. "Нерадзурри" эндиликда скудетто учун даъвогарлик қилишмаяпти, аммо А Серия турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди ва Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқиши мумкин. Аммо, клубда биринчи навбатда мутахассиснинг ички ареналардаги ишидан унчалик қониқишмаяпти.
"Қора-кўклар" ўтган мавсум чемпионлик учун курашни "Милан"га бой беришди, жорий мавсумда эса кўп очко йўқотишди ва "Наполи" билан курашга кира олишмади. Раҳбарият очиқчасига барқарорлик йўқлигидан норозилигини билдирди, бу эса кадрлар ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Диего Симеоне ("Атлетико")
"Атлетико" 2020/21 йилги мавсум сўнггида Испания чемпионига айланди. Аммо, "матрасчилар" афтидан кетма-кет иккинчи йили совринларсиз қолишмоқда. Улар курашиши мумкин бўлган ягона нарса келаси мавсум Чемпионлар лигасига чиқишдир. Бу катта мақсадларга эга клуб учун кам. Буни Симеоне ҳам тушунмоқда. Мутахассис ростдан унинг келажаги мавсум сўнггида ҳал бўлишини айтди.
"Атлетико" 12 йил давомида аргентиналик билан кўплаб эмоционал ва ҳатто ғалабали вазиятларни ўтказди, аммо томонлар ҳамкорликни давом эттиргани сайин, муваффақиятга эришиш қийинлашмоқда. Эртами-кечми Симеоненинг "матрасчилар" билан тарихи якунига етади. Балки бир неча ойлардан кейиндир.
Кристоф Гальтье (ПСЖ)
ПСЖ бош мураббийи бўлиш – жуда қийин иш. Буни Томас Тухель ҳам, Маурисио Почеттино ҳам ҳис қилиб кўришди. Энди Гальтьенинг навбати келди. Юлдузли футболчилар сони кўп бўлган жамоани бошқаришнинг мураккаблиги ҳар қандай мағлубиятдан кейин мураббийни ишдан бўшатиши мумкин бўлган ақлбоварқилмас мақсадларга эга раҳбариятга боғлиқ.
Парижда ишлар ёмонлаша бошлади. Маҳаллий ОАВ мутахассисга раҳбарият томонидан ошиб бораётгани, шунингдек футболчилар унинг тактик қарашларидан норози эканлигини ёзмоқда. Барчаси Гальтьенинг Франция пойтахтида узоқ вақт қолмаслигига ишора қилмоқда, айниқса Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан чиқиб кетишдан сўнг.
Карло Анчелотти ("Реал Мадрид")
Бир томондан, Анчелоттининг истеъфоси учун жиддий сабаб йўқ. Пасайиш барча жамоаларда бўлади. "Реал" буни чемпионлик ва ЧЛдаги ғалабалардан сўнг 1 мавсумга кечириши мумкин. Кейин нима бўлиши бошқа савол. Испанияда мутахассиснинг трансферлар йўқлигидан норозилиги ҳақида ёзишмоқда. Ёзда ҳам катта ўзгаришлар бўлмайди. Трансфер масаласи мураббий ва "қироллик клуби" ўртасида тўсиқ бўлиши мумкин.
Балки, жорий мавсум сўнггига кўра "қаймоқранглилар"да совринларнинг бўлмаслиги Анчелоттини ёмон вазиятга қўйиши мумкин. Жорий мавсум "бланкос" доим ирода эвазига ғалаба қозона олмаслигини кўрсатмоқда. Жамоага кучайиш керак, аммо доим бўлганидек, раҳбарият жамоага янги мураббий керак деб ҳисоблаши мумкин.
Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси
Фикрлар