Польша терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Eldor Akmurzayev
21 янв 2021
Португалиялик мутахассис Паулу Соуза Польша термасини бошқаради.

У 19 январь куни истеъфога чиқарилган Ежи Бржечекнинг ўрнини эгаллади.

Соуза “Бордо”, “Фиорентина”, “Базель”, “Маккаби” (Тель-Авив), “Лестер” ва бошқа клублар устози сифатида фаолият олиб борган. 50 ёшли мутахассис 2020 йил августидан бери ишсиз эди.

Польша ТЖни 25 март куни ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Венгрияга қарши баҳс кутмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/LaczyNasPilka