Полиция ва ОАВ суд олдида йиғилиб олишди. Нега? (фото)

Aslanov Jasurbek
31 июл 2017
Бугун "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания суди олдида кўрсатма беради.

Роналду 2011-2014 йиллар ичида "имиж ҳуқуқлари" учун 14,7 млн. евро солиқ тўламаганликда айбланмоқда. Маълумотларга кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш солиқдан бўйин товлаш операцияси муаллифи ҳисобланади. Айнан у 14,7 млн. еврони "чўнтак"да сақлаб қолиш схемасини тузган.

Айни дамда Мадрид шаҳрида жойлашган суд биноси олдида кўплаб полциячилар ва ОАВ ходимлари йиғилиб олган.



Португалия терма жамоаси ҳужумчиси айнан шу йўлакдан суд биносига кириб кетади.



Агар Роналду ушбу иш бўйича айбдор деб топилса, 15 ойдан 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia