Полиция "Интер" - "Ювентус" ўйинида ишлаган ҳакам уйини қўриқламоқда

Aslanov Jasurbek
2 май 2018, 15:18
"Интер" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги А Сериянинг 35-тур учрашувини бошқарган бош ҳакам Даниэле Орсато унинг ишидан норози бўлган мухлислар томонидан танқид қилинди ва таҳдидларга учради.

Маълумотларга кўра, Орсатога бўлган кўплаб таҳдидлардан сўнг у полицияга мурожаат қилди ва энди хавфсизликни сақлаш ходимлари рефери уйини назорат қилишмоқда. Италияликнинг хотини сўзларига кўра, таҳдидлар жиддий ва энди унинг оиласи ўз хавфсизлигидан ҳавотирда.

"Интер" - "Ювентус" ўйинидан сўнг биринчи бўлимда мезбонлар ярим ҳимоячиси Матиас Весинони четлатган Орсато кўплаб танқидларга учраган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia