Поль Погба "Ювентус" билан шартномасини узайтиради
Aziz Tukhtamuradov
27 июл 2014
"Ювентус" футболчиси Поль Погба туринликлар билан шартномасини узайтириш борасида келишиб олди.
Яқин вақт ичида томонлар кўп йиллик шартнома имзолайдилар. Янги шартнома 2018 ёки 2019 йилгача бўлиши кутилмоқда. Янги келишувга биноан Погба клубда йилига 3,2 миллион евро олади.