

"Футболчи сифатида ушбу мавсумда катта ўсишга эришдим. Пирло ва Тевес жамоадан кетганидан сўнг мени бўйнимга катта масъулият юкланди.
"Олтин тўп"? Ушбу совринни қўлга киритиш учун ЕЧЛда ғолиб бўлмоқ лозим. Биз ҳозирда Италия кубоги финалида ғалаба қозониб, "олтин дубль"ни қайд этмоқчимиз. Кейинги режа ва мақсад эса ЕЧЛда муваффақият қозониш ҳисобланади. Ҳар доим финалларни ютиш зарур. Италия кубогида мухлисларимизни хурсанд этиб, яна бир совринга эга чиқмоқчимиз. Тарихда ўз номимизни ёзиб қолдиришда давом этмоқчимиз", - дейди Погба.



