UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  7 18:20Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  13 18:13Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  4 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  30 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0

Поль Погба: «Мағлуб бўлишни ёқтирмайман» Янгиликлар

Поль Погба: «Мағлуб бўлишни ёқтирмайман»

Яқинда «Манчестер Юнайтед»га қайтган Поль Погба Sky Sportsга интервью берди. Эътиборли томони, у билан «Арсенал» ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри гаплашди.

Суҳбат чоғида Погба «Манчестер Юнайтед»га қайтиши, сэр Алекс Фергюсон ва Жозе Моуриньолар ҳақида гапириб ўтди.

- Кел, бошидан бошлаймиз. Сен «МЮ»дан ёш футболчи сифатида кетгандинг. Энди эса футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчи сифатида қайтдинг. Нима учун «Юнайтед»га қайтишга қарор қилдинг?


- Тўғрисини айтсам, ҳамиша «МЮ»ни яхши кўрганман. Кетишимнинг сабаби, ўйнашни истаганман. Бутун жаҳонга ва «Юнайтед»га бунинг учун тайёрлигимни исботламоқчи бўлганман. Италияга йўл олдим ва у ерда тўрт йил ўйнадим. Қайтишимдан шу нарсани англаш мумкинки, гарчи «МЮ»дан кетган бўлсамда, бу жамоа ҳамиша қалбимда бўлган. Манчестерда якунланмаган ишларим бор, уларни охирига етказиб қўйишим шарт эди. Энди жамоага ёрдам бериш учун, ғалаба қозониш учун қайтдим. Клубимизнинг яна юқори чўққиларга қайтишини истайман.

- Европа чемпионатида асосий эътибори мудофаа чизиғига қаратилган ярим ҳимоячи ролини бажардинг ва ўз ишингни ажойиб тарз­да уддаладинг. Умуман олганда, сенга қайси позицияда ўйнаш маъқулроқ?


- Чап қанот ярим ҳимоясида. Агар уч киши бўлсак, ўнгда ҳам ўйнашим, ҳимояга ёрдам беришим мумкин. Бироқ чап қанотда ўзимни енгил ҳис қиламан.

- Сени ким руҳлантирган? Ишончим комил, биринчи ўринда оилангни айтасан. Аммо мен спортчиларни назарда тутяпман. Масалан, мени Марко ван Бастен руҳлантирган...


- Бундай футболчилар кўп. Масалан, Роналдиньо, бразилиялик Роналдо, Кака, Зидан, Иньеста, Яя Туре, Виейра. Уларнинг энг яхши жиҳатларини ўзлаштириб, уни Погбада мужассамлаштиришни истайман.

- «МЮ» учун мавсум муваффақиятли ўтди, дейиш учун нима содир бўлиши керак?


- Энг аввало, чемпионлик. Шунинг­дек, кубоклар ва Европа Лигасида зафар қучиш ҳам. Англия премьер-лигаси бош совринини қўлга киритсак, биринчи навбатда, Чемпионлар Лигасига қайтиш имконига эга бўламиз.

- Мен ҳақиқий Погба қандайлигини билмоқчиман.


- Ҳақиқий Погба сиз кўриб турган Погбадир. Майдонда ундай, ташқарисида бундай бўлолмайман. Чунки актёр эмасман. Майдонда жамоадошларим билан ҳазиллашишни яхши кўраман. Унинг ташқарисида ҳам шундайман. Футбол ўйнаяпман, асосийси, яхши кўрган ишим билан шуғулланяпман. Шунчаки, ҳаётни севаман. Футболчи бўлганимиз - бахтимиз. Чунки биз барчанинг эътиборини ўзимизга қаратамиз. Айниқса, минглаб инсонлар номингни айтиб олқишлашса, ундан яхшиси йўқ. Шунингдек, сизни ҳам кузатиб юрардим. Ҳозир ҳам. Ишонмаслигингиз мумкин, лекин уйимда сизнинг суратингиз акс этган постер бор. Ҳозир ёнимда туриб мендан интервью олаётганингизга ишониш қийин.

- Евро финалидаги мағлубиятдан сўнг ҳиссиётлар қандай бўлди?


- Энг аввало, мағлуб бўлишни ёмон кўраман. Айниқса, Францияда туриб, чемпионатни ёмон бошлаган Португалияга имкониятни бой бериш... Лекин бу - футбол. Барчамиз мағлубиятга ишона олмадик. Менимча, энг катта хатоимиз - ғалабага қаттиқ ишонгандик.

- «Олтин тўп»ни ютиш режангда борми?


- Албатта. Ҳамиша бу ҳақда орзу қилганман.

- «МЮ»дан буюк футболчи бўлиб қайтиш учун кетганингни айт­динг. «Ювентус» ҳақида қандай фикрдасан?


- Балки кимларгадир бу ёқмас. Лекин «Юве»га ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар менга ишонишди ва шу даражага чиқишимга ёрдам бердилар. Тактика борасида кўп нарсаларни ўргандим. Айнан «Ювентус» орқали Франция терма жамоасига чақирилдим. «Кекса синьора» ҳамиша қалбимда қолади.

- Ҳозир «МЮ»да янги мураббий фаолият юритмоқда. Жозе Моуриньо билан ишлар қандай кетяпти?


- Ажойиб.

- Сенинг қарорингда Моуриньо­нинг ўрни бўлдими?

 


Интервьюнинг тўлиғини "ИнтерФутбол" газетаси сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика