Погба Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш ҳақида: "Бугун эмас, аммо эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди"

Omonjon To`xtamirzayev
10 июл 2023
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

"Ал Иттиход" французга 3 йил учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Айни дамда хавбек Саудия Арабистонида ва "Ал Иттиход"нинг спорт мажмуаларини кўздан кечирмоқда. Таъкидланишича, маҳаллий мухлислардан бирининг трансфер борасидаги саволига Погба шундай жавоб берган:

"Бугун эмас, аммо эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Sportface.it