Погба Моуриньо билан жанжаллашганми? Поль бу ҳақида айтиб берди

Aslanov Jasurbek
23 апр 2018
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари ёмонлашгани ва клубдан кетиши ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Олдинроқ, ОАВда франциялик Моуриньо билан жанжаллашиб қолгани ва ёзда клубни ўзгартириш ҳақида ўйлаб қолгани эълон қилинган эди.

"Моуриньо билан орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. У қарорлар қабул қилади, мен эса футболчиман ва бу қарорларга рози бўламан. Ҳозирча "Манчестер Юнайтед"да қоламан. Бошқа клубга ўтиш ҳақида ҳаёл сураётганим йўқ" - дейди Погба.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Canal Football