

Бу футболчилар Европа лигаси 1/16 финал босқичида тўқнаш келишади.
"Полнинг жаҳли тез, у мағлубиятни ёқтирмайди. У мағлуб бўлса "портлаб" кетади. Мен мағлуб бўлишни ва буни қабул қилишни ўргандим, бу мағлубият эмас, янги тажриба. Аммо Поль мағлуб бўлса, ақлдан озади.
МЮга қарши икки учрашув ҳис-туйғуларга бой бўлади, аммо бундан фойда чиқарамиз деган умиддаман. МЮ буюк клуб бўлишига қарамай, ҳаммасининг иложи бор. Қоғозда улар кучлироқдир, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди" - дейди Погба.
"Манчестер Юнайтед" - "Сент-Этьен" баҳси 16 февраль куни бўлиб ўтади.



