Погба - дисквалификацияси ҳақида: "Бу нафақат мен, оилам учун ҳам оғир дамлар бўлди"

Mirjalol Normatov
16 окт 2024, 23:55
Франция термаси футболчиси Поль Погба дисквалификация борасидаги қарорни қандай қабул қилганини айтди.

"Бу мен ва оилам учун оғир зарба бўлди. Руҳиятим жиддий жароҳатлангандек эди. Шундай пайтда ўтириб: "Энди нима бўлади, эртага нима иш қиламан?", деган фикрлар ўтаркан. Футбол тугадими ёки йўқ? Энди нима қиламан? Бу жуда оғир вақтлар эди ва фақатгина сабр қилишим керак бўлганди.

Ишонч ва ижобий кайфиятни сақлаб қолишга ҳаракат қилдим. Биламан, айбдор эдим ва бу қаттиқ, адолатли жазо бўлди. Шу сабабли бошни тик тутган ҳолда яшашда давом жтиш керак. Мен эркакман, оиламнинг бошиман. Уйда менинг ролим жуда катта", - деди Погба.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport