UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Погба дисквалификация ҳақида: "Ҳақиқий ҳаёт" нималигини тушундим" Янгиликлар

Погба дисквалификация ҳақида: "Ҳақиқий ҳаёт" нималигини тушундим"

Теглар :  Поль Погба
Ярим ҳимоячи Поль Погба допинг туфайли уни дастлаб айтилганидек, 4 йилга дисквалифиция қилинганида фаолиятини якунлаб юбориши ҳақида айтиб ўтди.

Қайта аризадан кейин жазо муддати 18 ойга қисқартирилди.

"Агарда 4 йилга дисквалификация қилинганимда, футбол ўйнашни тўхтатрдим. Бу ҳақида интервьюларда айтмаган бўлсамда, ич-ичимдан шуни ҳис қилдим.

Мен тўпни олиб ўзим кўчада тўп тепдим. Борига кўниб, кўникиб яшашимга тўғри келди. Бироқ мен Туринда қолишни истамасдим. Эрталаб мен болаларни мактабга олиб борардим, у эса шундоққина машғулот майдончасининг ёнида эди, бу жуда оғир...

Тўғриси, мен жазо сабабини тушунмадим [нима учун 4 йил жазо берилганига]. Нима учун? Улар максимал жазони белгилашда, бундан келиб чиқадики, улар мен айтган гапларимнинг бирортасини ҳам эшитмаган.

Бўлиб ўтган ишлар менга қаттиқ таъсир қилди ва мени ўзгартирди. Ҳақиқий ҳаёт" нималигини тушундим. Бу худди тўлиқ "тозаланиш"га ўхшарди. Кутилмаганда, бирданига 10 ёшларга улғайдим".

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика