Подольски ёзда Япония клубига ўтади
02 мар 2017 15:49
Янгиликлар
Подольски ёзда Япония клубига ўтади
"Галатасарой" ҳужумчиси Лукаш Подольски фаолиятини Японияда давом эттиради.
Футболчи бу ҳақда "Инстаграм"да маълум қилди ва "Виссел Кобе"га ўтиши аниқ бўлди.
"Мавсум якунланганидан сўнг Жей-лиганинг "Виссел Кобе" клубига ўтаман. Бу "Галатасарой"га қарши қабул қилинган қарор эмас, бу шунчаки мен учун янги чақирув. Вақти келганда аниқроқ маълумот бераман. Ҳозир бор эътиборим "Галатасарой"га қаратилган" - деб ёзади Подольски.
Турк матбуоти тарқатган маълумотларга кўра, "Галатасарой" Подольскини 2,6 млн. евро эвазига сотиш устида ишлаяпти. Немис футболчисининг Туркия клуби билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.
Лукаш Подольски жорий мавсумда "Галатасарой" сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 6 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
01:01
40 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди 0
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар