Подольски “Пушкаш” мукофотига давогарлик қилувчи гол муаллифига айланди

Eldor Akmurzayev
6 ноя 2022
Польша Премьер-лигаси 16-турида “Гурник Забже” 4:1 ҳисобида “Погонь”дан устун келди.

Ғолиб жамоа сафида голлардан бирини “Арсенал”, “Бавария”даги ўйинлари билан кўпчиликка танилган Лукас Подольски уришга эришди. 37 ёшли форвард майдон марказидан рақиб дарвозасини нишонга олди ва зарбада адашмади.

Подольски жорий мавсум чемпионатда 12 ўйинда қатнашиб, 2+5 натижа кўрсатмоқда. Унинг жамоаси эса 20 очко тўплаган ҳолда 18 иштирокчи ичида 10-бўлиб турибди.



Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia