

"У жуда иқтидорли фтуболчи. Аслини олганда, музокараларгача футболчи ўзини қулай ҳис қилиши, танасида куч етарли эканлигини билиши керак. Унда энг аввалиданоқ муаммолар бўлган. Ёдимда, у Евро (U-21) турнирида бир ўйинда қатнашган. Мудрик ҳеч қачон барқарор равишда машғулотлар ўтказмаган - доимо нимадир бўлиб турган.
Ҳозир биз унга ўзини яхши ҳис қилиши ва кучли бўлиши учун ёрдам беряпмиз. Шундан кейин у яхши ўйин кўрсатишни бошлайди. Қачонки соғлиғи билан муаммоси бўлса, ҳеч ким яхши ўйин кўрсата олмайди. У ҳар томонлама ўзини яхши ҳис қилиши керак. Умид қиламанки, тез орада у ўзининг энг яхши ҳолатига қайтиб олади", - деди лондонликлар бош мураббийи.



