

“Ўйлашимча, ҳакам ва унинг ёрдамчилари тўғри қарор қабул қилишди. Буни ҳамма кўрди. Бу каби қоидалар яратилганда уни тушуниш бироз қийин кечди. Тўп Кейнга пайтида у офсайдда эди. Аммо ҳимоячига тегиб тўп рақибга бориб тушса, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмаскан. Қоидадаги ўзгаришларга кўникишга мажбурмиз.
Ўша вазиятда Ловрен тўпга тегди ва тўп офсайдда турган Кейнга бориб тушди. Иккинчи вазиятда эса ван Дейк Ламелага қўполлик ишлатганди ва бу шубҳасиз пеналти.
Ҳакам қатъи ва адолатли қарор қабул қилди. Бу қарорлар бизнинг фойдамизга ишлади ва улар адолатли эди”, дейди Почеттино.



