

- Кейннинг қачон сафга қайтиши ҳақида бир нарса дейиш қийин. Нима бўлишини кўрамиз. Агарда футболчичоршанба кунга баҳсга қадар тиклана олмаса, унда "Арсенал" билан бўладиган учрашувга қадар қайтади. Узоғи билан яна 2 ҳафта кутишимизга тўғри келиши ҳам мумкин.
Кейн ва Алдервейрелд тушкунликка тушиб қолишгани йўқ. Улар ўзини жуда яхши ва тетик ҳис этишмоқда. Ҳар куни машғулотларда жонини бериб шуғулланишмоқда. Биласизми нега улар тезроқ сафга қайтишни исташмоқда? Чунки биз уларни машғулотларда икки ҳисса ишлатмоқдамиз. Сабаби, жароҳат туфайли ўз формаларини йўқотиб қўймасликлари учун кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда. Бу футболчи учун жуда қийин.



