Почеттино: "Кейн "Тоттенхэм" учун жуда муҳим, у жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"

Aslanov Jasurbek
20 ноя 2016
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Вест Хэм" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.

"Бугунги баҳсда ғалаба қозониш жуда муҳим эди, ўйин жуда оғир бўлди. Жамоамнинг ўйинидан мамнунман. "Вест Хэм" ўйинчилари яхши ҳаракат қилди, аммо шогирдларим ирода кўрсатишди, охиригача курашишди ва соврин ҳайратланарли бўлди.

Кейн биз учун жуда муҳим, у бизнинг асосий тўпурар ва жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Агар бундай футболчилар 10-11 та баҳс ўтказиб юборишса, уларнинг йўқлигини ҳис қиласиз" - дейди Почеттино.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport