Почеттино: "Кейинги ҳафта истеъфога чиқишим ҳам мумкин"
Mirjalol Normatov
23 сен 2018
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурицио Почеттино истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Жамоани танқид қилмайман. Аксинча, қўллаб-қувватлайман. Охиригача шу ерда бўламан. Балки яна 5 йил "Тоттенхэм"да ишларман. Балки кейинги ҳафтадаёқ истеъфога чиқишим ҳам мумкин. Ҳеч нимани олдиндан айтиб бўлмайди", - деди Почеттино.