Почеттино: "Жексон учта гол урди, яхши. Лекин у олтита уриши керак"
11 ноя 2023 10:10
Янгиликлар
Почеттино: "Жексон учта гол урди, яхши. Лекин у олтита уриши керак"
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино клуб ҳужумчиси Николас Жексон ҳақидаги фикрларини билдирди.
Жексон бир неча кун олдин "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (4:1) хет-трик муаллифига айланганди.
"Нико ҳали ёш ва у янада ривожланиши керак. У учта гол урди, яхши. Лекин Жексон олтита гол уриши керак эди. Барча гап шунда: хеч қачон етарли бўлмайди.
Хотиржамликни сақлаб қолиш керак. Нико - истеъдодли футболчи, у ҳали кучаяди ва голлар уради. Душанба кунги каби ўйинлар унга камроқ асабийлашиб, ўйинга бошқача ёндошишига ёрдам беради", - деди Почеттино.
Фикрлар