UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  39 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  0 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  9 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 47-ўринда қайд этилди Янгиликлар

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 47-ўринда қайд этилди

Теглар :  Пляж футболи
Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси декабрь ойи рейтингида 47-ўринда қайд этилди.

Айни дамда терма жамоа ҳисобида 203 очко мавжуд. Ўзбекистон термаси ноябрь ойи рейтингида 46-поғонадан жой олганди. Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳамон 10-ўринни эгаллаб турибди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар рейтингида Эрон термаси 1785 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1267) ва Уммон (1037) кучли учликдан жой олди. 

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:

1 (5). Эрон – 1785 очко

2 (8). Япония – 1267 очко

3 (10). Уммон – 1037 очко

4 (14). БАА – 881 очко

5 (19). Ливан – 604 очко

6 (35). Хитой – 370 очко

7 (36). Таиланд – 369 очко

8 (41). Вьетнам – 308 очко

9 (45). Баҳрайн – 219 очко

10 (47). Ўзбекистон – 203 очко

Пляж футбол бўйича жаҳон рейтингини 3500 очко билан Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3204) терма жамоасига тегишли бўлса, Бразилия (2525) термаси кучли учликни якунлаган.

Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2012 йил декабрь ойида 2016 йил ноябрь ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика