

Мазкур баҳсда ҳисоб "Боруссия М" футболчиси Плеа томонидан очилди. Франциялик ҳужумчи ўйиннинг 36-сониясида "Айнтрахт" дарвозасини ишғол қилди.
Бу гол Мёнхенгладбахликлар тарихида киритилган энг тезкор голлар рўйхатида 2-ўринга жойлашди. Маълумот учун, клуб тарихидаги энг тезкор гол Оскар Вендтга тегишли. У 2015 йилда "Боруссия Д" дарвозасини 29-сонияда ишғол қилган эди.

Германия чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.



