Платини: “Биз Роналду ва Мессини битта жамоа учун сотиб олишларини хоҳламаймиз”

22 фев 2020, 09:43
УЕФАнинг собиқ раҳбари молиявий чекловлар нима сабабдан кераклиги ҳақида фикр билдирди.

“Биз энг бой шахслар ва клублар барча энг яхши футболчиларни сотиб олишларини хоҳламаймиз. Унда футболнинг ранг-баранглиги қаерда қолади? Тизим идеал бўлмаслиги мумкин, аммо ушбу фалсафани қабул қилиш лозим. Агар чекловларсиз пул сарфлашга рухсат берилса, у ҳолда кимдир Месси ва Роналдуни битта жамоа учун сотиб олади. Биз эса буни хоҳламаймиз”, — дейди УЕФАнинг собиқ раҳбари.


Манба: The Times