UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  14 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

Питер Хюистра: "Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.

"Қўқон-1912" ўйинларини ўрганиб чиққандик, бу жамоа хавфли рақиб эди. Улар қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашади. Дастлабки 20 дақиқада қўқонликларда кўп вазиятлар бўлди, 25-дақиқадан кейин ташаббусни қўлга олдик. Голни ҳам жуда муҳим пайтда уриб олдик. Танаффусдан кейин ҳам шу темпни ушлаб қолдик. ОЧЛдаги учта ўйинда олдинда бориб якунда дуранг қайд этгандик. Бугун бундай бўлмаганидан хурсандман. Ўйинчилар охиригача ҳужумкорликни тўхтатишмади. Рамазон ойида деярли бутун жамоа рўза тутгани сабабли жисмоний жиҳатдан барибир қийинроқ бўлди. Энди янги давр бошланади ва жисмоний ҳолатимиз ҳамда ўйин томонлама янада кучаямиз.

- Сардор Рашидовда жароҳат борлигини биламиз, Азиз Турғунбоев эса айни пайтда рақобатда ютқазгани боис захирада қолаяптими?

- Ҳа мавсумни Рашидов ва Турғунбоев билан бошлагандик. Ўтган мавсум таркибимизда кўплаб футболчилар бор эди. Бу йил эса 20 нафар футболчи машғулотларда иштирок этишмоқда. Эркинов ва Ҳолматовга ОЧЛда имконият бердик, улар муносиб ўйнашгани учун ҳозир ҳам майдонга тушираяпмиз. Бундан хурсандман. Лекин ҳали мавсум узоқ давом этади. Рашидов ҳам, Турғунбоев ҳам жамоамизнинг муҳим аъзолари. Кўплаб футболчиларимиз терма жамоада ҳам ўйнаши керак. Уларни яхши ҳолатда терма жамоа ихтиёрига боришларини ҳам таъминлашимиз керак.

- Сўнгги пайтларда ОАВда кўплаб хабарлар чиқмоқда. Жамоада ҳомийлар ўзгарди. Бу жамоа ички муҳитига таъсир қилдими?

- Албатта футболчилар баъзида маошларини ололмай қолишса бу яхши ҳолат эмас. Гарчи молиявий қийинчиликлар бўлса ҳам машғулотларда бор кучлари билан шуғулланишмоқда. Бу билан улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлашмоқда. Биз Суперкубокни қўлга киритдик ва Суперлигада пешқадамлик қилаяпмиз, демак барчаси жойида эканини кўриш мумкин. Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар. Бундан ташқари Жалолиддин Машариповнинг трансфер пулларини ҳам кутаяпмиз. Айнан шунга умид қилаяпмиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика