

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, келишув 2024 йилга қадар мўлжалланади. Турк клуби яқин соатларда битимни ёпишига ишонмоқда.
Пирло "Ювентус"ни бир мавсум бошқарди. Жамоа унинг қўл остида А Серияда 4-ўринни эгаллади, шунингдек Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.
"Фатих Карагюмрюк" эса ўтган мавсум Туркия чемпионатида 57 очко жамғарган ҳолда, 8-ўринни эгаллади.



