Пирло мураббий бўлишига ким туртки берганини айтди

Eldor Akmurzayev
16 янв 2021
“Ювентус” устози Андреа Пирло “Интер” бош мураббийи Антонио Конте ҳақида фикр билдирди.

“Конте ва мен бири-биримиздан жуда фарқ қиламиз, шу туфайли доимо яхши муносабатда бўлганмиз деб ўйлайман. Мавсум стартидан олдин суҳбатлашдик, орамизда катта ҳурмат ва яқинлик бор.

У “Ювентус”да тарих яратди. Ундан кўп нарсаларни ўргандим, бунинг учун доимо миннатдорман. Конте мени мураббий бўлишга унданган илк шахс ҳисобланади. У ажойиб инсон ва мутахассис, аммо эртага бир-биримизга рақиб бўламиз”, дейди Пирло.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ua-football.com