

Унга кўра, эндиликда Андреа Пирло, Альберто Жилардино, Габриэль Батистута, Паоло Каннаваро, Тиаго Мотта, Даниэле Бонера, Хосе Антонио Чамот, Матузалем ва Паоло Монтеро мураббийлик лицензиясига эга ва улар ўз фаолиятларини бошлаши мумкин.
Мазкур литсензия уларга ёшлар ва аёллар жамоаларига бош мураббийлик қилиш ҳуқуқини беради. Шунингдек, Б Серия даражасидаги эркаклар жамоаларига ҳам бош мураббийлик қилиш мумкин.
Бундан ташқари улар А ёки Б Серия клубларида мураббий ассистенти бўлиб ҳам ишлашлари мумкин. Бош мураббий бўлиш учун эса улардан яна ўқиш талаб этилади.



