

"Бонуччининг қайтишидан ажабландим, чунки "Милан" билан бир мавсумдан сўнг у қайтади деб ўйламаган эдим. Аммо "Ювентус" энг яхшиларни олишни истайди, Леонардо эса ўз позициясида энг кучлилардан бири. Погбанинг қайтиши мени ҳайрон қолдирмайди, чунки "Ювентус" кучлиларни излайди. Агар кимдир кетса, бу ўша футболчи қайтмаслигини билдирмайди" - дейди Пирло.
Олдинроқ, Погба МЮ бош мураббийи Жозе Моуринью билан муносабатлари яхши эмаслиги сабаб клубдан кетишни истаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.



