Пиоли нима сабабдан Пулишич эмас, Жиру дарвозабон бўлганини айтди
08 окт 2023 13:33
Янгиликлар
Пиоли нима сабабдан Пулишич эмас, Жиру дарвозабон бўлганини айтди
"Фаолиятимда бундай ҳолат умуман бўлмаганди. Аввало Пулишич дарвозага туришни истади, бироқ унга бўйи пастлигини айтдик, шу сабабли бор масъулиятни Жиру бўйнига олди.
Ўйин давомида кўплаб қизиқарли ҳолатлар бўлди. Ўйин оғир ўтишини билгандик, бироқ охиригача туриб бера олдик. Бу ғолиблик менталитети, характери, кучи. Футболчиларимдан мамнунман.
Сўнгги 8 ўйиннинг 5тасини сафарда ўтказдик ва айни пайтдаги турнир жадвалидаги ҳолатимиздан мамнунмиз. Бироқ ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп, буни қилишга мажбурмиз.
Жадвалга қарашга ҳали эрта. Скудетто учун 3-4 жамоа курашади, бироқ бундай натижалар оғир ҳолатлардан кейин асқотади.
"Интер"га қарши ўйинда ишлар ўхшамади, аммо мавсумни қандай бўлса, шундай якунлашга ҳаракат қиламиз. Энди бизни танаффус кутиб турибди. Айрим футболчилар дам олишлари керак", - деди Пиоли.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар