UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  29 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Пике: “Барса”га қайтаман. Шу ерда туғилдим, шу ерда ўламан” Янгиликлар

Пике: “Барса”га қайтаман. Шу ерда туғилдим, шу ерда ўламан”

“Барселона” сафида хайрлашув ўйинини ўтказган Жерар Пике ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

“Аввало, ташаккур. Барча жамоадошларим, ходимлар, спорт залида меҳнат қилаётганларга … Бизга ҳар куни ёрдам берадиганлар, ҳаётимизни осонлаштира оладиган ҳар бир ходимга. Ўтган давр учун раҳбариятга раҳмат.

Ҳаётда ёш улғайган сайин, баъзида севиш – қўйиб юборишни англатишини тушунасиз. Муносабатларимизда шунча муҳаббат ва эҳтирослар бор эди. Фикримча, бизга бироз дам бериш вақти келди.

Келажакда яна шу ерда бўлишимга ишончим комил. Бу хайрлашув эмас, кўп йиллар олдин ҳам кетгандим ва кейин қайтиб келганман. Шу ерда туғилдим, шу ерда ўламан. Яшасин, “Барса”!”, деган Пике.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли испан 1997-2004 йилларда каталонияликлар академиясида тарбияланган. 2004-2008 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” аъзоси бўлган ва 2006/07 йилги мавсум ижара асосида “Сарагоса”да ҳаракат қилган. “Барса”га эса у 2008 йил қайтди ва ҳозиргача фаолият олиб бораётганди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика