UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  1 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  3 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   11 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22

ПФЛдан тўғри қарор Янгиликлар

ПФЛдан тўғри қарор

Ниҳоят Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" қаерда бўлиб ўтиши ҳақида бир қарорга келинди.

Мазкур баҳс аввалига "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши кутилганди, ҳатто "Металлург" бу борада "Бунёдкор" билан келишиб ҳам қўйганди. Аммо ПФЛ "Металлург" ҳеч қанақасига Тошкентда ўйнамаслигига қаттиқ туриб олди. Тўғри-да, ахир биз Суперлигадан баҳс юритяпмиз, ҳамма ўзида ўйнагани маъқул.

Маълум бўлишича, Бекобод шаҳридаги стадионда ёритгич билан боғлиқ муаммолар бор. 2018 йил мусобақалар регламентига кўра, стадионда ёритиш тизими 1200 люкс бўлиши керак. Яхши биласиз, ўйинлар 18:00 ва 20:00да бошланяпти. Шундай экан, ёритгич даражаси ҳам шунга мувофиқ бўлиши шарт. Бу ҳақда регламентда алоҳида ёзиб қўйилган.

Бундан ташқари, регламентда агар ўйин пайтида стадион чироқлари ўчиб қолса-ю, бир соат ичида ёнмаса мезбон жамоага нисбатан техник мағлубият ёзилиши ҳам алоҳида уқтирилган. "Металлург" масаласига қайтадиган бўлсак, жамоанинг Тошкентда ўйнашига клуб рухсат бермаганидан кейин бекободликлар Олмалиқ вариантини танлашди ва "Қўқон-1912"га қарши баҳс Олмалиқ шаҳрида ўтказилиши эълон қилинди.

ПФЛ бунга розидек эди, аммо кейинчалик якуний қарорни қабул қилиб нима бўлишидан қатъий назар, "Металлург" ўз майдонида тўп тепишини ва учрашув 18:00да бошланишини маълум қилди. Буни эса жуда ўринли ва тўғри қарор дея оламиз. Нега деганда биз аввалги йиллари ПФЛни кўп танқид қилдик. Чунки кўп учрашувлар куни ўзгарар, ҳатто ўйин куни соат ҳам ўзгариб қоларди. Бу эса табиийки кўпчиликка ёқмасди.

Биз ПФЛдан нима хоҳлаймиз? Аввало барча учрашувлар белгиланган вақтда белгиланган жойда бўлиб ўтишини. Агар Бекободдаги стадион ҳамон Суперлигага тайёр эмас экан, бу клубнинг муаммоси. Ахир ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери айтиб келинмадими, стадиони тайёрмас жамоа Суперлигага қўйилмайди деб.

Қўлимизда тақвим бор, ўйинлар санаси бор, ўйинлар ўз вақтида муаммосиз ўтказилса шу билан олам гулистон. Шундоқ ҳам дастлабки икки турда иккита ўзгаришга гувоҳ бўлдик. Биринчиси, "Металлург" - "Навбаҳор" баҳси 2 мартдан 4 мартга кўчирилгани, иккинчиси "Қўқон-1912"нинг "Қизилқум" билан ўз майдонида эмас, балки Навоийда ўйнагани. Агар 3-турда яна ўзгариш бўлганида буниси энди ортиқча бўларди. Шу боис ПФЛ клубларга нисбатан қаттиқ туриб тўғри қиляпти. Зеро, ҳар бир жамоа уй учрашувларини оз бўладими ё кўпми, ўз мухлислари қаршисида ўтказгани маъқул.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика