UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  0 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  0 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  3 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  18 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5

"Металлург" янги мавсумга тайёрми? Мудофааси мустаҳкамланган бекободликларни юбилейлар кутмоқда Янгиликлар

"Металлург" янги мавсумга тайёрми? Мудофааси мустаҳкамланган бекободликларни юбилейлар кутмоқда

Championat.asia ҳар бир клуб қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беришда давом этади. Навбат Бекободнинг "Металлург" жамоасига етиб келди.


Тайёргарлик Анталияда 

"Металлург" 2023 йилги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб борган ва хориж йиғини ўтказмаган эди. 2024 йил клубда бунинг учун имконият юзага келди. Дастлабки босқич Бекободда, иккинчиси Анталияда олиб борилди. Биринчи йиғинда Стешевич шогирдлари битта назорат учрашувида майдонга тушди. 

"Пахтакор" U21 - "Металлург" 0:1

Туркиядаги тараддуд доирасида ўтказилган назорат учрашувлари. 

"Металлург" – "Вардар" – 0:2

"Черноморец" – "Металлург" – 1:1

"Елимай" – "Металлург" – 1:1.

"Металлург"– "Жетису" – 2:1

“Оренбург”– "Металлург" – 3:0

23 февралдан Бекободда тайёргарликни давом эттирган жамоа аъзолари 25 февраль куни 2та назорат учрашуви ўтказди. 

"Металлург" – "ОКМК" U-21 – 5:1

"Металлург" – "Хўжанд" – 5:0

Трансферлар

Қишки трансферлар вақтида клуб Дамир Темиров, Александр Лобанов каби номдор футболчилари билан хайрлашди. Бундан ташқари Даниал Маҳини, Владимир Вагин, Муҳаммадали Алиқулов, Бектемир Абдуманнонов, Миркомил Абдураззоқов, Муҳаммадазиз Иброҳимов каби футболчиларга жавоб бериб юборди. 

Уларнинг ўрнига Давронжон Эргашев, Сирожиддин Қўзиев, Марко Миличкович, Бобан Жоржевич, Аббос Отахонов, Ҳазрат Турсунқулов, Мирғиёс Сулаймонов жалб этилди. Эргашев ва Отахонов Бекобод мудофаасини мустаҳкамлаши табиий. Легионерларга эса ҳали баҳо бера олмаймиз. Мавсум стартидаги асосий йўқотиш Забиҳилло Ўринбоевдир. Ҳужумчи декабрь ойида Туркияда жарроҳлик амалиётини ўтаган эди. 

"Металлург"нинг Суперлига-2024 учун қайдномаси


“Металлург” бир қатор юбилейлар бўсағасида


Суперлиганинг бу йилги баҳсларида бекободлик футбол ишқибозлари бир қатор кичик юбилейлар шоҳида бўлишлари кутилаяпти. Жумладан, “Металлург” 4-турда кучлилар сафидаги 750-учрашувини ўтказади. Веско Стешевич шогирдлари бу йилги мавсумни сермаҳсул бошлашса, “Металлург”нинг 900-голи яқин турлар ичида кузатилади. Ҳозиргача бекободликлар рақиблар дарвозасига 895 та гол урган. 

Бевосита “Металлург”нинг кучлилар сафидаги статистикасига тўхталадиган бўлсак, ҳозиргача бекободликлар 746 та ўйинда майдонга тушишган: 248 та ғалаба, 156 та дуранг, 344 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 895:1120.

“Металлург”нинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 6:0 (2001 – “Семурғ”, 2006 – “Хоразм”, 2016 – “Машъал”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:7 (2003 – “Навбаҳор”, 2004 – “Насаф”).

Қайси бренддан фойдаланади?

"Металлург" бу йил "Adidas" бренди формалари ва экипировкаларидан фойдаланади. Айтиш мумкинки, клуб бир неча йиллардан буён мунтазам равишда шу бренд билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика