

Ўзбекистон Кубогининг ярим финал дастлабки учрашувлари эса 29-30 июль кунлари бўлиб ўтиши маълум қилинганди.
Бугун ПФЛ расмий сайтида, 1/4 финал ўйинлари қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди. Унга кўра, дастлабки учрашувларнинг санаси ўзгармаган, 5 июль. Аммо жавоб ўйинлари 28/29 июль кунларига кўчирилган. Бу санада режага мувофиқ 1/2 финал ўйинлари бўлиб ўтиши лозим эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини 27 ноябрга белгиланган.
Олий лига ва Ўзбекистон Кубоги тақвими билан қуйида танишинг.



