ПФЛ: Талабларни бажармаган клублар легионер билан шартнома имзолаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
16 ноя 2018 16:27
Янгиликлар
ПФЛ: Талабларни бажармаган клублар легионер билан шартнома имзолаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
ПФЛ комиссияси айни вақтда футбол клубларини 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш тизими акс этган регламент ишини деярли якунлади.
Унга кўра, 2019 йилги мавсумда легионер футболчилар хизматидан фойдаланадиган футбол клублари мана шу футболчилар билан ҳисоб-китобни Ўзбекистон сўмида эмас, ўзаро келишилган хорижий валютада амалга оширади.
Шунингдек, легионер футболчилар учун қўйилган талаблар ҳам анча юқори бўлиб, бунга қадар легионерлар билан ишлаш масаласида қатор камчиликларга йўл қўйган футбол клубларига нисбатан санкциялар қўлланилади ва улар легионер футболчи хизматидан фойдалана олмайди. Қўшимчасига, стадиони, базаси, футбол академияси талаб даражасида бўлмаган жамоалар ҳам легионерлар билан шартнома имзолаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар