ПФЛ «Сурхон» ва «Андижон»ни жазолади
08 июн 2017 09:20
Янгиликлар
ПФЛ «Сурхон» ва «Андижон»ни жазолади
Биринчи лиганинг 13-турида бу жамоалар ўртасидаги Термизда ўтган ўйин 2:2 ҳисобида тугаганди. Баҳснинг 90+4-дақиқасида иккала жамоадан 4 нафардан футболчи четлатилди. Бундан ташқари «Сурхон» шифокори ҳам четлатилганди.
Ўзбекистон чемпионати Регламентининг Тартиб-интизом кодекси
5 модда, 2 бўлим, 5.40 банди (Футбол майдони ёки унинг ҳудудида стадионда тартибсизликлар келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи ҳаракатларни амалга ошириш) ва
5 модда, 2 бўлим, 5.37 бандини (Регламент бўйича белгилаб қўйилган талаб ва шартларни қўпол равишда бузиш) бўйича «Сурхон» (Термиз) ва «Андижон» (Андижон) клублари жазоланди.
Агар бу ҳолат яна такрорланса «Сурхон» ва «Андижон» клубларига янада жиддийроқ жазо қўлланилади.
Регламент бўйича бу бандларни бузгани учун клубларга қуйидаги жазолар қўлланилади:
а) огоҳлантириш;
б) Олий лига, биринчи лига, Ўзбекистон кубоги ўйинларини ўтказишда расмий мажбуриятларни бажаришдан дисквалификация қилиш ёки маълум муддатга футболдан четлатиш;
в) жарима - 10 000 000 сўм;
г) мураббий лицензиясини қайтариб олиш;
д) Ҳар қандай футбол фаолиятидан номаълум муддатга четлатиш.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар