UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Бундеслиганинг 4та учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 17:37"Парма" - "Милан" 1:1  0 17:32Омар Моманидан янги карикатура  6 17:29А Серия. "Милан" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  6 17:15Суперлига. АГМК - "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  18 17:02АГМК - "Бунёдкор". Мухлис ва мухлисалар стадионга келишмоқда   5 16:56АПЛ. Йил футболчиси совринига номзодлар рўйхати эълон қилинди  16 16:44Зидан "Реал" раҳбариятидан де Лигтни "Барселона"дан илиб кетишни сўради  19 16:07Жанубий Корея. К2 лигаси. Рустам Ашурматов гол уриб, жамоаси ғалабасига хисса қўшди  11 15:43"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм". Таркиблар эълон қилинди  33 15:36Гвардиола: "VAR баъзида ёрдам беради, баъзида йўқ"  14 15:14Бэйл "Реал"ни тарк этмоқчи эмас  36 15:07"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади  1 15:02АГМК – “Бунёдкор” учрашувида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  2 14:45Коутиньо голни нишонлаши учун бўлаётган танқидларга жавоб берди  13

ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи бир қатор клубларни мониторингдан ўтказмоқда Янгиликлар

ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи бир қатор клубларни мониторингдан ўтказмоқда

Биласиз, Суперлига ва Про-лига клублари янги мавсум учун футболчи ва мураббийларини ПФЛда рўйхатдан ўтказиши учун аввало бир қатор талабларни бажариши лозим бўлади.

Яъни, олдиндан маълумот берилганидек, “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент”да кўрсатилган талаблар, жумладан ўз академиясига эга бўлиш, уй стадиони майдони яхши ҳолатда бўлишини таъминлаш ҳамда футболчилари олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини кўрсатган клуб ҳафтанинг исталган кунида янги футболчилари билан шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Бироқ янги мавсум старти борган сайин яқинлашаётган бўлса-да, юқорида санаб ўтилган у ёки бу талабни бажаришни бироз пайсалга солаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Айни пайтга келиб, фақатгина “Қизилқум” ҳамда “Андижон” жамоалари юқорида санаб ўтилган талаблар юзасидан амалга оширилган ва бажарилаётган ишлар бўйича тўлиқ ҳисобот тақдим этди. Вазият қолган клубларда қандай экани, янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай олиб борилаётгани билан яқиндан танишиш мақсадида ПФЛ мониторинг гуруҳлари бугун, 9 февраль куни бир қатор клубларга ташриф буюришмоқда.  

Жумладан, “Бухоро”, “Машъал”, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Қўқон-1912”, “Нефтчи”, “Истиқлол”, “Навбаҳор” ҳамда “Сурхон” клубларида мониторинг олиб борилмоқда ва стадион, майдон ҳолати, ёритиш тизимлари, клуб штат бирлиги, академия, мавжуд қарздорликлар ва бошқа йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилмоқда.

Душанба куни ўтказилган мониторинг натижалари умумлаштирилган ҳолда кенг футбол жамоатчилиги эътиборига ҳавола этилади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
11 фев 22:22:11
fun_uzbek
FUTBOL 2019 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сурхон истиклол нефтчи булар про лигада уйнайдику нега унда маъшал норин хоразм шуртан вахо казоларни мониторинг текшурувлардан утказилмаяпти демак бу ерда кандайдир бир иш бор!ТУШУНМАДИМ?
Машьал деб езиб куйибдику
+2   
11 фев 21:55:18
NAVBAHOR L
Surhon Super ligaga chiqadiyov aanchaa avjidayu
+1   
13 фев 01:02:38
Шухрат Мухамадиев
Сурхон га омад
+1   
12 фев 13:32:40
Surxon №1
Maruf Abduraxmanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
SURXON NIMANI EVASIGA CHIQADI PULINI EVASIGAMI AKADEMIYASIXAM YÖQ BÖLSA KERE BOLARNI
Кечирасизку Сурхонда академия очилганига анча бўлди!
+1   
12 фев 04:51:28
Samad198008
Хайр Бухоро!
+1   
11 фев 21:41:37
Kaha
Super liga bularmikan yoki Towkent liga mi
   
12 фев 07:57:09
FANAT99
Бухоро колади
   
11 фев 22:59:27
RAMOS_4_ALI_0
[big] salom [/big]
   
11 фев 22:59:17
RAMOS_4_ALI_0
[big] salom [/big]
   
11 фев 22:47:48
Zizi
Янги мавсумда Абрамов бошлик Бунёдкордан яхши натижалар кутиб коламиз.
   
11 фев 21:31:13
Jobir
navbahor, hamda "surxooooon" clublarini manitoring qilinadi
   
11 фев 21:28:48
Isroiljon Qosimov
2tiyinlik foydasi yo'q. Yilning oxirida yana ziyonda
   
11 фев 21:15:45
Islom Fanat ACM.FKN.
Batafsilroq qaysi jamoa qachonga ishlarni tugatadi maydoni qachonga uyinga tayyor buladi shunaqa savollarni ochiq qoldirishmasa yaxshi bulardi
-2   
11 фев 23:14:08
Maruf Abduraxmanov
SURXON NIMANI EVASIGA CHIQADI PULINI EVASIGAMI AKADEMIYASIXAM YÖQ BÖLSA KERE BOLARNI
-2   
11 фев 21:54:50
FUTBOL 2019
Сурхон истиклол нефтчи булар про лигада уйнайдику нега унда маъшал норин хоразм шуртан вахо казоларни мониторинг текшурувлардан утказилмаяпти демак бу ерда кандайдир бир иш бор!ТУШУНМАДИМ?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг