ПФЛ матбуот хизмати: "Маъмур Саидқосимов ишдан кетмаган"

Narzulla Saydullayev
2 авг 2018
Сўнгги кунларда ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов ўз лавозимини тарк этди деган миш-миш тарқалди.

Куни кеча ўтган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувида комиссарлик қилиши керак бўлган Саидқосимовнинг ўрнида ПФЛ спорт директори Баҳодир Мирзаев ишлади.

Бу эса миш-мишларни янада авж олишига сабаб бўлди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ПФЛ матбуот хизмати бошлиғи Шерзод Ражабовга мурожаат қилдик.

- Маъмур Саидқосимов ишдан кетмаган. ОФК ҳам комиссарни алмаштиради ва бу борада ҳеч қандай изоҳ бермайди. Бу ташкилотнинг ички иши ҳисобланади. Комиссарлар бетоблиги ёки бошқа сабаблар билан алмаштирилиши мумкин", - дейди Ражабов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia