UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  0 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  6 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  5 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  14 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  20 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  19 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  3 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  5 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  4 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  3 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  8 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0

Петр Сегрт: "Энди янада кўпроғини хоҳлаймиз. БААга қарши ўйинда имкониятлар тенг" Янгиликлар

Петр Сегрт: "Энди янада кўпроғини хоҳлаймиз. БААга қарши ўйинда имкониятлар тенг"

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўйиндан олдин тожикистонликлар бош мураббийи Петр Сегрт ва футболчи Зоир Жўрабоев матбуот анжуманида қатнашди.

Жаноб Петр Сегрт, БААга қарши ўйин олдидан фикрларингиз қандай?

- БААга қарши ўйинда тўқсон дақиқа жанг қиламиз. Яна бир тарихий ўйинни ўтказамиз деб умид қиламан. Мен айнан шуни истамоқдаман. Чунки дастлабки уч ўйинда ажойиб футбол кўрсатдик.

Зоир Жўрабоев: - Ливанга қарши ўйиндаги катта ғалабамиздан сўнг Тожикистонда жуда катта байрам бўлди. Биз бу хурсандчиликни яна давом эттиришни мақсад қилганмиз.

Зоир Жўрабоевга савол, мураббийингизнинг феъли жуда ажойиб. У сизларни кийиниш хонасида қандай руҳлантиради?

Мураббийимиз ҳар доим позитив ва меҳрибон. Бироқ, керакли пайтларда у жуда ҳам қаттиққўл ва талабчан бўлади.

Жаноб Петр, сиз бутун дунёда мураббийлик қилгансиз. Тожикистон терма жамоасини плей-офф босқичига олиб чиқиш фаолиятингиз давомидаги энг катта натижалардан бирими?

Биз ўз орзуларимиз томон ҳаракатланяпмиз. Имкониятимиз борми, олдинга бориш керак. Биз ортиқ гуруҳ босқичида эмасмиз. плей-оффга чиққанимиз катта сенсация бўлди, аммо биз ҳозир янада кўпроғини хоҳлаймиз. Ҳар бир инсон кўпроғини истайди. Кийиниш хонасида ҳам уйга қайтиш ҳақида гапирмайман, албатта. Фақат ва фақат ғалабани мақсад қилганмиз. Ўз имкониятимизни таҳлил қиламиз, қанча ёқилғимиз борлигига қараймиз. БААга қарши жанг қиламиз. Бу учрашув балки 120 дақиқа давом этар. Яна бир бор айтаман, мен Тожикистон ўйинчиларидан фахрланаман. Баъзи жамоалар бу мусобақага фақат чемпионлик учун келишган, аммо футбол фақат ғалабадан иборат эмас. Футбол каттароқ тушунча. Сиз фақатгина кейинги ўйинни ўз фойдангизга ҳал қилишни ўйлашингиз керак.

Жаноб мураббий, аллақачон қандайдир катта натижага эришган жамоани руҳлантириш қийинчилик туғдирмайдими?

Биласизми, энди ўйинчиларимни руҳлантиришим шарт эмас. Мен уларга керакли кўрсатмаларни берсам бас. Ҳар бир ўйинчи БААга қарши ўйинда ғалаба қозонмоқчи. Тактик жиҳатдан берган кўрсатмаларимнинг ўзи етарли. Албатта, учрашув давомида бор эътибор ғалабага қаратилиши керак.

Зоирга савол, Ливанга қарши ўйинда жамоангиз иккита гол киритди. Ўйинчилар мусобақадаги илк голдан сўнг ўзларини қандай ҳис қилишди?

Биз тўртта гол ургандик, афсуски икки гол бекор қилинди. Биринчи гол жамоага янги куч тақдим қилди ва дарҳол иккинчи голни киритдик. Охирида ҳаммаси яхши якунлади.

Саволим футболчига, Ливанга қарши ўйинда Осиё кубогидаги биринчи голингизни киритдингиз ва илк марта кейинги босқичга чиқдингиз. Жуда кўп нарса биринчи марта содир бўлди. Қолаверса, БААга қарши ўйинни томоша қилиш учун Душанбе шаҳридан 300 нафар мухлис Доҳага келмоқда. Ўз мухлисларингиз қаршисида ҳаракат қилиш сизларга қандай ҳисларни тақдим этади?

Ҳа, жуда кўп нарса биринчи марта юз бермоқда. Ўйиндан кейинги ҳисларни биз ҳеч қачон туймагандик. Тожикистонлик мухлислар ҳам биринчи марта бундай туйғуни ҳис қилишди. Душанбедан мухлислардан келаётганидан хабардормиз. Уларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

- Жаноб мураббий, БААга қарши ўйинда яна бир марта сенсация қайд этишингиз керак. Бунинг учун нима қилиш лозим ва футболчиларингиз ушбу вазифани бажаришларига қанчалик ишоняпсиз?

Аввалги саволга қўшимча, Ливанга қарши биринчи голимизни битта ўйинчи эмас, 9.5 млн тожикистонлик урди. Мен ўз ўйинчиларимга 100% ишонаман. Кейинги ўйинда нима бўлиши ҳақида гапиришдан чарчадим. Ўйинчиларим жуда кучли ва ғалаба қозона олишади. Бизда баъзи жароҳатланган ўйинчилар бор, нима бўлишини кўрамиз. Рақиб кучли жамоа, уларда зўр футболчилар бор. Бу хонадаги кўпчилик билмаслиги мумкин, аммо биз аввалроқ, Бирлашган Араб Амирликларига қарши биз қарши ўртоқлик ўйинида дурангга қайд этганмиз. Имкониятлар элликка эллик деб ўйлайман. Ҳозир БААда янги мураббий бор. Шу томондан жуда қизиқ ўйин бўлади. Рақиб таркибида ҳам жароҳатланган ўйинчилар бор. Бирлашган Араб Амирликлари билан ўйинда имкониятлар элликка эллик. Иккала жамоа ҳам бу ўйинда ғалаба қозониши мумкин.

- Жаноб мураббий, БААга қарши ўйинда бироз прагматик ўйин кўрсатасизми ёки гуруҳ ўйинлари каби ҳужумкор ҳаракат қиласизми?

- Бу савол мен учун муҳим. Эртага сизни ҳайрон қолдирамиз. Ҳозир ҳеч нарсани айта олмайман.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика