Петр Чех «Арсенал»га ўтадими?

Aziz Tukhtamuradov
3 ноя 2014
Лондоннинг «Арсенал» клуби «Челси» дарвозабони Петр Чехга расмий таклиф билан чиқмоқчи.
«Канонирлар» қишки трансфер ойнаси вақтида чехиялик посбон билан кучайишмоқчи.

Чех учун «канонирлар» тахминан 9 миллион фунт таклиф қилишмоқчи. «Арсенал» устози Арсен Венгер Петр Чехга қизиқиб қолди.

Дарвозабон агар қишга қадар вазият ўзгармаса бошқа клубларнинг таклифини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru