

Ўйин якунига етганидан сўнг одатга кўра ғолибни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. "Арсенал" сардори Петр Чех кубокни қабул қилиб олганидан сўнг уни боши узра кўтармади ва жамоадошлари унга "Кўтар" деб ҳайқиришаётган пайтда шундай деди:
"Бошимиз узра кўтарадиган соврин бу эмас. Келинглар, яхшиси мавсум охирида энг катта кубокни кўтарамиз".



